Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 19:25 Чоп этиш версияси

Ҳарбий қисмда тантанали маросим

Ҳарбий қисмда тантанали маросим Шарқий ҳарбий округда жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида ҳарбий қисм ташкил топган кунга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилояти ҳокимлиги, Мудофаа, Адлия, Халқ таълими, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимлари вакиллари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, талабалар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

– Тинчлик қанчалик бебаҳо неъмат эканини уруш кўрган отахонларимиз, дунёнинг урушдан боши чиқмаётган айрим мамлакатлари халқи яхши билади, – дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси И.Нажмиддинов. – Биз ҳам бугунгидай фаровон ҳаётимиз, тобора тараққий топаётган давлатимиз тимсолида бу неъматнинг қадрини теран англаган ҳолда, уни кўз қорачиғидай асраб-авайлашимиз лозим. Бугунги таҳликали дунёда тинчликни сақлаб туриш осон эмас. Юртимизда тинчлик-осойишталикни асрашда ҳарбийларимизнинг хизмати беқиёс. Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини давр талаби даражасида юксалтиришга хизмат қилди. Буни мазкур ҳарбий қисм фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

11.jpg

Дарҳақиқат, ҳарбий қисм ўз фаолияти билан нафақат округ, балки Мудофаа вазирлиги тизимида ҳам намунали қисмлардан бири ҳисобланади. Унинг шахсий таркиби жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича мамлакат миқёсида ўтказиб келинаётган турли мусобақа ва кўрик-танловларда муносиб қатнашаётир. Жумладан, мазкур қисм жамоаси 2014, 2016 йилларда Мудофаа вазирлиги тизимида ўтказилган “Энг илғор ҳарбий қисм” кўрик-танловида, “Оммавий спорт ўйинлари” мусобақаси ва “Энг илғор ҳарбий қисм командири” кўрик-танловида ғолиб бўлган. Хизмат бурчини сидқидилдан адо этаётган 10 дан зиёд ҳарбий хизматчи давлатимизнинг юксак мукофотлари, уч нафари кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Жорий йилнинг июль-август ойларида Россия ва Хитойда бўлиб ўтган III Халқаро армия ўйинларида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиар ўз мутахассисликлари бўйича совринли ўринларга сазовор бўлгани миллий армиямиз салоҳиятидан далолат беради.

Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Р.Халилов бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга навбатдаги офицерлик ва сержантлик ҳарбий унвонларини топширди. Шунингдек, бир қатор ҳарбий хизматчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

– Ҳарбий қисмимиз ташкил топган кун, айниқса, мен ва яна бир гуруҳ сафдошларим учун қўшалоқ байрамга айланди, – дейди сержант Ғ.Ёқубов. – Тантанали тадбирда сержант ҳарбий унвонига сазовор бўлдим. Бу Ватан ҳимоячиси деган шарафли касбимга меҳримни, масъулиятимни янада оширди.

Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси ва бошқа санъаткорлар, шоир-ёзувчилар, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари иштирокидаги бадиий-мусиқий дастур тадбирга байрамона файз бағишлади.

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
2 626






Все о погоде - Pogoda.uz