Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 19:39 Чоп этиш версияси

Ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш ҳафталиги

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва уни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури мазмун-моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш, белгиланган вазифалар изчил ижросини таъминлашга йўналтирилган конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар ўтказилмоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳафталик бу каби тадбирларнинг мантиқий давомидир. Ҳафталик доирасида университет талабалари ҳамда профессор-ўқитувчиларига “Тараққиёт стратегияси” маркази мутахассислари, вазирликлар, ташкилотлар, идоралар ва қўмиталар ходимлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва уни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маърузалар қилади, тақдимотлар ўтказади, ижтимоий роликлар ҳавола этади.

Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналишнинг бири иқтисодий соҳани янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Ҳафталик доирасидаги илк тадбирда университетнинг иқтисодиёт факультети талаба-ёшлари, профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва бошқа ташкилотлар мутахассислари Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳа ривожидаги аҳамияти ҳақида фикр алмашди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 932






Все о погоде - Pogoda.uz