Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.03.2017 18:33 Чоп этиш версияси

Ҳаракатлар стратегияси – ёшлар нигоҳида

Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги International House-Tashkent академик лицейида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони мазмун-моҳиятини ёшларга кенг тушунтиришга бағишланган «Ҳаракатлар стратегияси – ёшлар нигоҳида» номли матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши раиси биринчи ўринбосари Б.Мирзаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда фаол фуқаролик позициясини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётимизнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир. Ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналишдан тўртинчиси ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган. Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, бандлик, саломатликни муҳофаза қилиш, уй-жой масалалари қаторида таълим-тарбия тизимини тараққий эттириш масаласи ҳам ўрин олган.

Анжуманда амалга оширилиши кўзда тутилган кенг кўламли чора-тадбирлар аҳоли турмуш даражасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш ва “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун” тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этишга хизмат қилиши қайд этилди.

– Мазкур ҳуқуқий ҳужжат келажакда аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳаёт сифатини кўтариш, ёшларни иш билан таъминлаш ва жамиятимизнинг бошқа соҳасини тубдан яхшилашга хизмат қилади, – дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Шерзод Олимов. – Бугунги анжуманда Ҳаракатлар стратегиясининг мақсад ва вазифалари, мазмун-моҳиятини навқирон авлодга кенг етказиш борасида қатор вазифалар белгилиб олинди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 720






Все о погоде - Pogoda.uz