Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 15:24 Чоп этиш версияси

Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт омили

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Бухоро вилояти кенгашида ўтказилган йиғилишда кенг муҳокама қилинди.

– Бешта йўналишдан иборат Ҳаракатлар стратегиясида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакат тараққиётини жадаллаштириш ва халқ фаровонлигини янада ошириш борасида аниқ вазифалар белгиланган, – дейди партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Қ.Жўраев. – Партиямизнинг дастурида кўплаб масалалар қаторида суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш, миллатлараро тотувлик каби вазифалар муҳим ўрин эгаллайди. Ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ва барча фуқаролардан янада фаоллик, ишга масъулият билан ёндашишни, ҳамжиҳатликни талаб қилади.

Президентимизнинг туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли раҳбарларнинг маҳаллий Кенгашларда ҳисоботини эшитиш тизимини жорий этиш борасидаги таклифи парламентнинг халқ билан янада яқинлашишига, самарали мулоқотга киришишига, одамларнинг дардини эшитиш ва жойлардаги ижро ҳокимияти масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Бу жойлардаги ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни ўрганиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, қабул қилинган қонунлар ижроси самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Жараёнда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорликда ишлаши муҳим аҳамиятга эга.

Партиядан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 50 дан зиёд депутат сайланган. Улар олдида аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, дори воситалари нархини назорат қилиш, соғлом авлод тарбияси, давлат томонидан йўналтириладиган маблағларнинг самарали ва оқилона сарфланиши устидан депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Иштирокчилар аҳоли ўртасида Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, партия тизими ҳамда депутатлик корпуси ишини кучайтириш масалалари юзасидан фикр алмашди.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
3 852






Все о погоде - Pogoda.uz