Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2017 20:06 Чоп этиш версияси

Ҳаракатлар стратегияси – ривожланиш омили

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгашида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда партия олдида турган долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят кенгаши аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, журналистлар иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси барча соҳаларни либераллаштириш, модернизация қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада юксалтириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Айни пайтда мамлакатимизда кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттиришга қаратилган устувор йўналишлар белгиланиб, уларнинг ижросини тўлақонли таъминлаш бўйича барча давлат ва жамоат ташкилотлари олдига аниқ вазифалар қўйилмоқда.

– Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни иқтисодий тараққий эттириш, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришда янги босқични бошлаб берди, – дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Абдусалом Умаров. – Партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлик гуруҳлари, партия фаоллари олдида турган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Ҳаракатлар стратегиясининг ҳар бир йўналиши пухта ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Йиғилишда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришда сиёсий партиялар томонидан шакллантирилган вакиллик органларининг иш усул ва услублари атрофлича муҳокама қилинди. Партия вилоят кенгаши ва депутатлик гуруҳларининг келгуси вазифалари белгилаб олинди.

Акрамжон Сатторов, ЎзА
4 796






Все о погоде - Pogoda.uz