Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 18:02 Чоп этиш версияси

Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси – фаолиятимиз дастури” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси ва вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш, Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия олдида турган ишлар муҳокама қилинди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишида ўз ифодасини топган мақсад-вазифалар, сиёсий партияларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, ваколатини кенгайтириш борасида белгилаб берилган муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди.

– Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланган, – дейди партия вилоят кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари Ориф Холиқулов. – Давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини кучайтириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш кўзда тутилган. Бу қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида Самарқанд вилояти бўйича белгиланган вазифалар, улар ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатларнинг ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
2 304






Все о погоде - Pogoda.uz