ЎзА Ўзбек

24.06.2020 Чоп этиш версияси

Ҳар бир инсон муқим симсиз уланиш технологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши шарт

Ҳар бир инсон муқим симсиз уланиш технологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши шарт

Уланиш имконияти – бу рақамли интеграция учун асосий замин бўлиб, рақамли технологияларнинг кўплаб ижтимоий-иқтисодий афзалликларидан фойдаланишни таъминлаш йўлидаги омилдир. Аммо 2019 йил июнь ҳолатига дунё аҳолисининг 60 % га етмаган қисмигина Интернетга уланган, демак, бу борада қилинадиган ишлар ҳали етарли эмас.

Айрим одамлар ва жамоаларнинг Интернетга уланишнинг чекланганлиги билан боғлиқ қийинчиликлари улар яшаш тарзининг ҳамма соҳалари бўйича сифат жиҳатидан сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмоқда. Ва бундай таъсир кундан кунга кучайиб бормоқда. Масалан, Агар Интернетга уланмаган бўлса, бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонлардан хабардор бўлиш, соғлиқни сақлаш соҳаси билан алоқада бўлиш, молиявий ёрдам сўраш, мустақил билим олиш ёки давлат хизматларидан фойдаланиш жуда қийин кечади. Бундай ҳолат жамоа даражасида маҳаллий иқтисодий ўсиш йўлига ғов бўладиган қашшоқлик «тузоғи»ни ҳосил қилади.

«Алоқа учун кенг йўлли (полосали) канал ҳамма учун» дастурини амалга ошириш имкониятини яратиш – Huawei ва унинг шериклари ечими устида зўр бериб ишлаётган масала ҳисобланади, айниқса, оптик толали кабелни ётқизишнинг имкони йўқ ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз вазиятларда бу масаланинг ечими янада мушкул. Лекин 4G ва 5G платформаларида ишлаб чиқилган ва фиксацияланган (муқим) симсиз уланиш технологияларидан фойдаланувчи WTTx тармоққа уланиш натижасида мавжуд муаммоларнинг аксариятини ҳал қилиш имкони мавжуд.

Архипелагни бирлаштириш

Абонент ўртача даромадининг кўрсаткичи ҳамда аҳолининг зичлиги паст бўлган чекка ҳудудларда операторлар томонидан оптик толани жорий қилиниши амалда ҳеч қандай наф бермайди, чунки оптик толани тортишдаги қийин шарт-шароитлар, киритилган инвестициялар ўзини қоплаши учун узоқ вақт талаб қилиниши ҳамда катта сарф-харажатлар ишонарли иқтисодий негиз бўла олмайди.

Филиппинда вазият шундай. 108 миллион аҳолининг 73 % дан зиёдроғи ўртасида ўзаро алоқа ўрнатилган бўлиб, архипелагнинг табиий географияси аҳолининг деярли учдан бирини бундай имкониятдан фойдаланиш йўлида тўсиқ бўлмоқда. «Филиппин 7300 та оролдан ташкил топган, шу боисдан ҳар бир оролга оптик толани тортиб бориш жуда қийин масала», – дея тан олади ГлобеТелеcом Комплекс равишда бош режалаштиришнинг бошлиғи Рон Нг.

Алоқа ўрнатиш қамраб олинмаган Филиппин аҳолиси қисми билан юз берган бундай ҳолатда кенг йўлли уланишнинг мавжуд эмаслиги тарихий жиҳатдан учта соҳага қаттиқ салбий таъсир кўрсатди: таълим, молия ва коммуникация тармоқлари. Одатда, бундай вазиятларда аёллар, саводсизлар, кексалар ва ногиронлар кўпроқ жафо чекадилар. Аксарият фуқаролар қарор қабул қилишда асослироқ ҳаётий позицияни шакллантиришга ёрдам берадиган мустақил таълим олиш ва онлайн-курслардан фойдаланиш, дунёда юз бераётган янгиликлар билан реал вақтда танишиб бориш ҳамда мобил молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларидан маҳрум, яъни 65 фоиз филиппинликлар банк хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Смартфонларнинг жорий этилиш даражаси юқори бўлишига қарамасдан, аксарият одамлар кам даромадли оилалар учун ўзгача аҳамиятга эга мобил пуллик хизмат кўрсатиш имкониятларидан бебаҳра қолмоқда.

WТТхни жорий этиш билан Филиппин оператори GlobeTelecom рақамли тенгсизликка ўз таъсирини кўрсатмоқчи. Globe компанияси AtHome симсиз кенг йўлли алоқани йўлга қўйиш учун 2014 йилда WТТхни кенгайтиришни бошлаган. Globe базасидаги 65 фоиз ёки 1,8 миллион абонентдан 1,2 миллиони WТТх технологиясидан фойдаланади, телекоммуникацион компания симсиз алоқа учун жуда ҳам мустаҳкам пойдевор яратиш билан амалдаги бозор талабини қондира олди: «Биз WТТх йўлидан борамиз», – дейди Нг. Телекоммуникация компаниясининг эрта ишга туширилиши 5G технологияларнинг кенг тарқалишига замин яратди, бу эса «Глобе»га бошланғич босқичдаёқ рақобатбардошлик устуворлигини такомиллаштириш имконини берди: «Июнь ойида биз Жануби-шарқий Осиёда 5G FWAни ишга туширган биринчи оператор бўлдик, – дейди у. – Энди биз 50 Мбит ва 100 Мбит тарифларни таклиф этмоқдамиз».

Ҳаётга тезкор мобил Интернетнинг кириб келиши билан бизнес соҳасида янги имкониятларнинг яратилиши ҳамда интернетнинг юқори иш унумдорлиги ва самарадорлиги натижасида 5G нинг кенг қулоч отиши географик жойлашув омилидан қатъий назар ЯИМнинг ўсишига катта ёрдам беради.

Ҳуаwэининг махсус абонент қурилмаси (CPE) билан бир қаторда Ҳуаwэи томонидан яратилган Massive MIMO антенналар тизими Globe компанияси 5G асосларини яратиши йўлида «WТТх»ни ҳал қилиш учун негиз бўлди. 2019 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган кенг йўлли мобил алоқанинг Глобал анжуманида Ҳуаwэи компанияси ўзининг энергиянинг юқори самарадорлигини таъминловчи ҳамда 5G хизматлари учун кўплаб мамлакатлар томонидан буюртма тушган диапазоннинг ўрта частоталарини кенг кўламда қамраб олувчи учинчи авлод Massive MIMO ечимини тақдим этди.

Globe томонидан яратилган 5G FWA стратегиясининг тўртта асосий йўналиши ҳақида Нг шундай дейди: «Биз асосий диққат-эътиборни энг четки ҳудудларни қамраб олишга, алоқани имкон қадар тезроқ ўрнатишга, оптик толани алмаштиришга ва ақлли уйларни яратишга қаратмоқдамиз». Бу мақсадга эришиш йўлида, компания арзон ва тезкор кенг йўлли уй алоқасини таъминлаш учун DSL, оптик тола, WTTx ва 5G ни бирлаштирувчи комплекс режали ёндашувни амалга оширмоқда, Ҳуаwэи компаниясининг 5G ни қўлловчи модемли абонент қурилмаси эса оптик толали кабеллар учун модем сифатида хизмат қилади.

Истиқболда кенг кўламли ишлар кутилаётганига қарамасдан, уланиш имкониятларининг кенгайиши ва бунёд этилаётган 5G тармоғи Интернет тармоғига уланиш бўйича ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтириш борасида нисбатан тенг шароитларни яратиш билан бирга, Филиппин мамлакатидаги шундоқ ҳам юқори иқтисодий кўрсаткичлар – 2017 йилда ЯИМнинг 6,7 % га, 2018 йилда 6,2 % га ўсиши фонида меҳнат унумдорлигининг янада ошишига олиб келади.

Қишлоқ аҳолисини қамраб олиш

Филиппинда бўлгани каби Шри-Ланкада ҳам муқим симли алоқа хизматларидан ўзиб кетаётган фиксацияланган симсиз кенг йўлли алоқадан фойдаланувчилар сонининг ошиш кузатилмоқдаки, бундай тенденция олдиндан тўлов тариф режалари устуворлик қилувчи ривожланиб келаётган иқтисодга эга мамлакатлар учун характерлидир. Аҳолининг 80 % и зичлиги жуда ҳам паст қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи ва 2013 йилда 2 фоизигина Интернетдан хабардор Шри-Ланкага кенг йўлли алоқанинг кириб келиши билан WТТх нисбатан қисқа муддат ичида ҳар томондан яккаланган орол мамлакат – рақамли фарқ шаҳар ва қишлоқлар туташган жойда яққол намоён бўлган, аҳолиси иқтисодий синф ва жинсга мансублиги белгилари бўйича тубдан фарқ қилувчи орол мамлакатга рақамли ҳаётни олиб кирувчи двигатель вазифасини бажарди. Масалан, UNISEFнинг 2018 йилдаги маърузасида таъкидланишича, 11–18 ёшдаги болалар ўртасида 67,6 % ўғил бола Интернетга улангани ҳолда, қизлар 33,1 % нигина ташкил этган.

Бешта оператор кенг йўлли мобил алоқа ва фиксацияланган кенг йўлли алоқа бўйича таннарх ҳамда кетган чиқимни қоплаш нуқтаи назаридан самарасиз рақобат муҳитини яратганлиги боис, Диалог оператори уй ва бизнесга кенг йўлли алоқани тақдим этиш учун ўзининг мавжуд тармоқлари, частота ресурслари ва қамраб олиш зоналаридан унумли фойдаланиш ҳисобига Huawei компаниясининг 4G FWA технологиясидан ўзиб кетди.

Кенгайишни 2013 йилда бошлаган Диалог 800 000 нафар одамни рақамли вакуумдан чиқариш ва кўплаб соҳаларда, жумладан, масофавий таълим, тиббий диагностика, аёлларни маълумотли қилиш ҳамда иқлимнинг ўзгаришига қарши курашиш бўйича тадбирларни амалга ошириш билан кенг йўлли алоқанинг уй хўжаликларига кириб боришини 26 фоизга оширди. Мазкур технология, шунингдек, қашшоқликка қарши курашишнинг муҳим қуроли сифатида ҳамда молия хизматларига уланишни кенгайтириш имконини берувчи Диалог компаниясининг eZCash пул хизматларини ҳам қўллайди.

FWA билан бизнесни яхшилаш

Интернет тармоғига уланиш даражаси 77 фоиздан бироз юқори бўлган Тринидад ва Тобаго учта операторнинг фиксацияланган кенг йўлли алоқа абонентлари учун аёвсиз курашининг гувоҳи бўлди. «Тринидад ва Тобагонинг 2018–2022 йилларга мўлжалланган АКТ Миллий режаси»да таъкидланишича, «Тринидад ва Тобаго ороллари АКТга тайёргарликнинг турли босқичларини эгаллаган, айниқса бу инфраструктура, тармоққа уланиш, кўникма ва бошқаларда яққол намоён бўлмоқда. Тайёргарлик даражаси ҳисобга олинадиган ҳолда, Тобаго АКТнинг кириб келиш жараёни хийла суст кечмоқда, бундай ҳолат, айниқса, хусусий шахслар ва корхоналар орасида кўп кузатилмоқда. Демак, АКТ соҳасидаги ташаббуслар Тобагонинг конкрет эҳтиёжларига мослаштирилиши лозим».

Аммо фиксацияланган симли алоқа технологиясини мазкур контекст доирасида кўриб чиқиш мумкин эмас. Операторлар нуқтаи назаридан олиб қараганда, TSTT бир йилда ўзининг даромадини 21.4 % га қисқартирган ва 18 ойда фойдаланувчилар кўникмаларининг ёмонлиги ва мис кабелларни фойдаланиш натижасида эксплуатация харажатларининг ошиб кетиши туфайли абонентларининг 33 %ини йўқотган. Шри-Ланка ва Филлипинда бўлгани каби фиксацияланган кенг йўлли алоқа турғун бўлмаган бундай ҳолатларда WТТх сезиларли даражада афзалликларга эга бўлади.

2018 йилда TSTT симли ва симсиз алоқаларни бирлаштириш ҳисобига аҳолини қамраб олишни 95 % га кенгайтириш мақсадида ўзининг «ХероCоппер» режасини ишга туширди. Асосий қамраб олиш Ҳуаwэи компаниясининг FWA ечими туфайли амалга оширилди, оптик тола эса аҳоли зич жойлашган шаҳар ҳудудларига тортилди.

Massive MIMO ҳамда Huawei компаниясининг четки абонент қурилмаларига таянган ҳолда, TSTT энди Интернетда ўртача бозор нархидан 30 % га арзон юқори сифатли овозли маълумотлар пакетини, Интернет ва видео хизматларни тақдим этиши мумкин, бу эса даромади хийла паст оилаларга ҳам онлайн-хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Кучайтиришнинг юқори коэффициентига эга ташқи четки абонент қурилмалари 30 км радиусни қамраб олаётганлиги туфайли, FWA, аёнки, тармоққа уланмаган абонентларни қамраб олиш учун оптик толани тортиш наф бермайдиган аҳолининг зичлиги паст олис ҳудудлар масаласини ҳал этишнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Қурилиш ишларини истисно қилган ҳолда, FWA, шунингдек, уланишнинг ўртача харажатларини ҳам камайтирмоқдаки, қўшилган нархлар эквивалентига эга тармоқлар тўлиқ оптик толали уланишга эга (FTTH) тармоққа нисбатан кўп оилага хизмат кўрсатади.

Уланиш бу ҳали ҳаммаси эмас

Уланишнинг ўзи билан иш битмайди. Янги уланганлар уланишдан наф кўриш, жумладан,бу уланиш натижасида юз берадиган фойда ва хатарларни тушуниб етиш, имкониятини берувчи билимларга эга бўлишлари учун уларга рақамли билим ва кўникма бериш вазифасини ҳам ўз зиммасига олиши лозим.

GSMAнинг маълум қилишича, ҳатто тармоқлар қамраб олиши мумкин бўлган ҳудудларда яшовчи дунё аҳолисининг 43 % и ҳалигача тармоқларга уланмаган. Кенияда 3G ва 4G аҳолининг 80 % ини қамраб олгани ҳолда, 50 % дан кам одам Интернетдан фойдаланади. Бунинг сабаби эса аксарият одамлар Интернет тармоғи қадрини тушунмаслигидир.

Ҳар бир инсон тенг даражада – айниқса болалар – Интернетдан фойдаланишнинг масъулиятини ҳис қилишга ўргатилиши лозим. UNISEFнинг 2018 йилдаги Шри-Ланка ҳақидаги маърузасида келтирилишича, Интернетдан фойдаланувчи болаларнинг 53,6 % и «ўзлари», 16,5 % игина ота-оналари ёрдамида ўрганганини айтишган. Бу эса махфийлик ва хавфсизлик ҳақидаги тушунчалардан бехабарлигининг далолатидир. Сўров ўтказилган фойдаланувчилардан 15,1 % и Интернетда исми, ёши ва телефон рақами каби ишончли маълумотларни Интернетда ошкор қилишганини билдиришган. Бундан ҳам ачинарлиси, улардан 46,3 % и Интернетда нотаниш кимсалар билан мулоқот қилган, 27,9 % и эса шахсан учрашувга чиққан.

Рақамли уланиш билан бир қаторда, Huawei ва унинг шериклари рақамли саводхонликни кенгайтириш учун ҳам ҳаракат қилишмоқда. Кенияда амалга оширилаётган DigiTruck лойиҳаси олис ҳудудлар аҳолиси қандай қилиб рақамли малакаларни эгаллашаётганининг яққол мисолидир, бунда юк машинаси устига ўрнатилган қайта жиҳозланган транспорт контейнери кўчма синф вазифасини бажармоқда.

Рақамли технологиялар билан ишлаш малакалари доирасида билим олиш имкониятларининг мавжудлигидан руҳланган FWA борган сари кўплаб одамлар операторлар учун бизнеснинг ишончли натижаларини таъминлаш баробарида рақамли технологияларнинг ижтимоий-иқтисодий фойдаси ҳақида билим олишларига кафолат бериши мумкин. Тўғри қабул қилинган қарорлар гигабитли тезликни жорий қилиш ҳисобига 5G ҳамда кўплаб ижтимоий-иқтисодий афзалликлар учун замин яратиши мумкин, шундай экан, кенг йўлли алоқа ҳамма учун фаровон ҳаёт демакдир.

12 137
ЎзА