ЎзА Ўзбек

23.08.2018 15:52 Чоп этиш версияси

Ҳар қандай байрамни болалар шодлиги безайди

Ҳар қандай байрамни болалар шодлиги безайди

Мамлакатимизда Қурбон ҳайити байрам қилинаётган шу кунларда Бухоро шаҳридаги 32-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари даврани кенг олишди. 

Меҳр-саховат, шукроналик каби қадриятларимиз мужассам ушбу айёмда 100 нафардан зиёд ўғил-қиз тарбияланаётган масканга бир гуруҳ ҳомий ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди.

Улар томонидан тўкин байрам дастурхони ёзилди. Даврада болажонларга эзгу тилаклар билдирилди. 

Меҳмонлар муассаса кутубхонасига 90 та бадиий китоб ҳам совға қилишди. Шунингдек, янги ўқув йили арафасида ўғил-қизларга турли ўқув қуроллари улашилди. 

– Болажонларимиз давлатимиз ва жамиятимизнинг эътиборини доимо ҳис қилиб туришади, – дейди муассаса директори Саида Шарипова. – Улар ёзги таътилда – соғломлаштириш оромгоҳларида мириқиб дам олишди. Жорий таъмирлаш ишлари якунланган муассасамиз биноси уларнинг яшаши ва дарслардан сўнг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида янада қулай имкониятларга эга бўлди. 

Эркин Ёдгоров, ЎзА
4 858