ЎзА Ўзбек

11.10.2018 12:07 Чоп этиш версияси

Бу аслида ниманинг белгиси биласизми?

 Бу аслида ниманинг белгиси биласизми?
5572552.jpgАфсуски, бугун шаҳарларимизда пайдо бўлаётган арт-безаклар, декоратив ҳайкалларда, вектор-дизайнларда бу шаклни кўриб турибмиз. 

Арт-объект ижодкорлари шаҳримизга бугунги дунё санъати, архитектурасидаги энг сўнгги анъаналарга суянган ҳолда ўзига хос модернча манзара олиб кирмоқчи бўлишмоқда. Аслида-чи, нимани тарғиб қилмоқчи? Капалак рамзи нимани англатади?

Мамлакатимизга келаётган меҳмонлар ўзларининг чўнтагидан аллақачон тушиб қолган усулда пайдо бўлган “арт маҳсулотлар”ни эмас, балки миллий руҳ, миллий ифода, миллий тафаккур тарзи, миллий маданият унсурлари барқ уриб турган, миллий дизайнга эга шаҳарларни кўриш учун келмайдими?.. 

0694666_b.jpeg 

Сиз Лондон манзараларида инглиз, Римда италян, Токиода япон, Деҳлида ҳинд, Рио де Жанейрода португал-испан ва ҳиндуларнинг қоришиқ маданиятини, Мехикода мексиканча колоритни, руҳни ҳис қиласиз.

Пойтахтлардаги ҳар детал, ҳар бир манзара, ҳар бир кўринишнинг ўзиёқ сизга шу мамлакат, ўша халқ ҳақида етарлича тасаввур беради. Модернча санъат ва адабиётда етакчи бўлган Париж ва Мадридда омма учун ўрнатилган авангард ҳайкаллару маҳобатли санъат намуналарида ҳам шу давлатларга мансуб халқнинг миллий қиёфаси, руҳи бўртиб турганини кўрамиз.

Хўш бизда-чи?..

Ёзувчи Назар Эшонқулнинг аччиқ, аммо очиқ мулоҳазалари сайтимизда эълон қилинади. Кузатиб боринг.

ЎзА
11 260