“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида Марказий Осиёда ягона бўлган минерал юнг ишлаб чиқарувчи янги “ANGREN INSULATION” заводи қурилишига старт берилди.

Президентимиз раислигида 12 август куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярмида 85 триллион 775 миллиард сўм инвестиция ўзлаштирилгани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўп экани алоҳида таъкидланган эди.

14 август куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишда мамлакатимиз тарихида биринчи марта инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошгани, олдинги йилларда бу кўрсаткич 25 фоизга ҳам етмагани қайд этилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда. Бу – иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий сармоялар йўналтирилишига замин яратмоқда. Сармоядорлар учун олиб борилаётган “очиқ эшиклар” сиёсати ишлаб чиқариш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириб, йирик лойиҳалар амалга оширилишига имкон яратаётир.

“Ангрен” эркин иқтисодий зонасида ҳам инвестиция жалб этиш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда “Ангрен” ЭИЗда минерал юнг ишлаб чиқарувчи янги “ANGREN INSULATION” заводи қурилишига старт берилди.

Маълумотларга кўра, мазкур замонавий ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш учун босқичма-босқич 40 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилиши мўлжалланмоқда.

2020 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада 300 та янги иш ўрни яратилади. Дунё етакчи фирмаларининг 50 минг тоннадан ортиқ тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган автоматлаштирилган линиялари билан жиҳозланади.

Корхонада ички ва ташқи бозорда истеъмолчилар эҳтиёжи учун қурилиш, автомобиль ва енгил саноат, электротехника, композит материаллар ишлаб чиқариш каби жадал ривожланаётган соҳаларда талабгир маҳсулот ишлаб чиқарувчи энг янги технологиялар мужассам бўлади.

“ANGREN INSULATION” қўшма корхонасининг ишга туширилиши Ўзбекистонни Марказий Осиёда минерал юнг каби муҳим ва муқобили йўқ энергия тежайдиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган етакчи мамлакатга айлантиради.

Қурилиш жараёнида минерал юнг изоляциясидан фойдаланиш энергия тежаш кўрсаткичларини сезиларли даражада оширади ва ҳар қандай бинонинг энергия самарадорлигини яхшилайди. Қурилиш компаниялари ва аҳоли томонидан минерал юнгдан фойдаланиш йилига камида 10 миллиард кубометр табиий газни тежаш имконини яратади. Тежалган ушбу миқдордаги табиий газ 1 миллиард доллар демакдир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангренда Марказий Осиёда ягона завод қурилади