Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.06.2018 12:14 Чоп этиш версияси

Ангренда “Инновацион ғоялар билан келажакка қадам!” шиори остида кўргазма ташкил этилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Талабанинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида “Инновацион ғоялар билан келажакка қадам!” шиори остида кўргазма ташкил этилди.

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ўқитувчи-педагоглар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ёшлари иштирок этди.

– Инновацияни ривожлантириш, иқтисодиётга янги лойиҳаларни олиб кириш, бу жараёнда ёшларнинг фаоллигини ошириш партиямизнинг асосий мақсадларидан биридир, – дейди Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоят кенгаши матбуот котиби З.Чўлпонова. – Шундан келиб чиқиб, бугунги тадбир инноваторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш кўламини ошириш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, лойиҳада партия томонидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбир доирасида ўқувчи-ёшларнинг энергия тежамкорлиги, муқобил энергия воситаларидан самарали фойдаланиш, ипак матоларидан кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширишга қаратилган 100 дан ортиқ инновацион ишланмалари намойиш этилди. Энг яхши инновацион ғоя муаллифларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Аваз Худойқулов, ЎзА
2 192