ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Андрей Келин: "Ғарб давлатлари билан муносабатларимизда баҳсли жиҳатлар бор"

Андрей Келин: "Ғарб давлатлари билан муносабатларимизда баҳсли жиҳатлар бор"

Россия айрим масалаларда келишмовчиликлар бўлишига қарамай, НАТОни мавжуд вазиятни қайта кўриб чиқишга чақиради.

“РИА Новости“ хабарида айтилишича, Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси Андрей Келин “Channel 4”га берган интервьюсида шундай фикр билдирган.

“Москва альянснинг саъй-ҳаракатини диққат билан кузатади ва бунга нисбатан муносабат билдиради. Ғарб билан, жумладан, Лондон ва Вашингтон билан муносабатимизда баҳсли жиҳатлар бор, лекин бу ҳолат жиддий ҳарбий масалаларни келтириб чиқармайди”, дейди Келин.

2 299
ЎзА