Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.08.2017 16:46 Чоп этиш версияси

Қандли диабетга чалинган 48 бемор болага глюкометр ва тест тасмалари топширилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бемор болалар ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига амалий кўмак бериш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилада тиббий маданиятни ошириш, аёллар соғлигини мустаҳкамлаш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда.

Пойтахтимизда Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган хайрия акцияси ана шу тадбирларнинг давоми бўлди. Унда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи қандли диабетга чалинган 48 бемор болага глюкометр ва тест тасмалари топширилди.

Тадбирда ота-оналар, мутахассислар иштирок этди.

Юртимизда фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, жамиятнинг муҳофазага муҳтож қатламларини, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ва манзилли давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шакллантирилаётган соғлиқни сақлаш ва фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг янги тизими жамиятнинг етарлича ҳимоя қилинмаган ва эҳтиёжманд қатламлари давлат томонидан мақсадли қўллаб-қувватланишига, тиббий ёрдам кўрсатиш ва тақдим этилаётган ижтимоий хизматлар сифатининг янада яхшиланишига хизмат қилаётир.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
3 597






Все о погоде - Pogoda.uz