Андижонда яроқлилик муддати ўтганига қарийб 10 йил бўлган “қорбобо совғалари“ савдога чиқарилган
Маълумки, юртимиз бўйлаб Янги йил ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Маълумки, юртимиз бўйлаб Янги йил ярмаркалари ташкил этилмоқда. Ярмаркадаги маҳсулотлар ҳамёнбоплиги билан эътиборни тортади. Бироқ, ҳамёнбоп маҳсулотлар сифатлими?
Андижон шаҳри “Ўзбегим” савдо маркази ёнида ташкил этилган байрам арчаси тадбирларида қорбоболардан харид қилинган совғаларнинг яроқлилик муддати тугаб, пўпанак босгани ҳақида мурожаатлар келиб тушгани ЎзАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилинди.
Мазкур ҳолат ўрганилганида қорбобо сотаётган 10 минг сўмлик совға — ширинликларнинг яроқлилик муддати тугаб, устига янги сана ёзилгани аниқланди.
Ярмаркадаги сотувчидан бунинг сабаби сўралганида уларнинг бундан хабари йўқлигини маълум қилиб, фақат “Adoka" ширинлиги гувоҳномасида 2010 йилдаги сана 2019 йилга алиштирилиши мумкинлиги ҳақидаги сертификатни кўрсатган. Аммо бошқа маҳсулотларнинг бундай сертификати йўқ эди.
Шу заҳоти Андижон шаҳар ДСЭНМ ходимлари билан боғланиб, тезкор рейд тадбири ташкил этилди.
Ички ишлар ходимлари билан ўтказилган рейдда қорбоболар сотаётган совғалар ва ярмаркадаги яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар йиғиштириб олинди.