ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Андижонда шаҳардаги кам таъминланган оилалар учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Андижонда шаҳардаги кам таъминланган оилалар учун бепул озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Андижон шаҳри ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳардаги кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган гуруч, гўшт, сабзавот маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, нон, чой, исириқ, гугурт шулар жумласидан.

Шаҳардаги 83 та маҳаллаларда 1300 та эҳтиёжманд оилалар бор, - дейди Андижон шаҳри ҳокимлиги маҳалла ва оилалар масалалари бўлими бошлиғининг ўринбосари Моҳинур Қосимова. – Ҳозирга қадар 300 та шундай оилага озиқ-овқат маҳсулотлари беминнат берилгани эди. Бугун яна 181 та оилага етказилди. Шунингдек, “Сиз уйда қолинг” акцияси доирасида арзонларштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма дўконлари кеча 15 та маҳаллада савдо қилган бўлса, бугун яна 13 та маҳаллада ташкил этилди.

photo_2020-03-27_16-42-10.jpg

Озиқ-овқат маҳсулотлари карантин ҳолатида фаолият олиб бораётган шаҳардаги тиббиёт муассасаларига ҳам юборилди. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча равишда 25 минг дона тиббиёт ниқоби, 700 жуфт тиббиёт қўлқоп тарқатилди.​

1 199
ЎзА