Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.10.2017 14:40 Чоп этиш версияси

Андижонда "Оилага маърифат улашамиз” шиори остида тарғибот лойиҳаси амалга оширилмоқда

Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилаётган лойиҳа доирасидаги тадбирларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳияти аҳоли ўртасида кенг тарғиб этилмоқда, кам таъминланган, кўп болали оилалар фарзандларига турли мавзулардаги бадиий адабиётлар совға қилинмоқда.

– Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлади, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Аббос Исроилов. – Президентимизнинг ана шу фикрларидан келиб чиқиб, кам таъминланган оилалар фарзандларига китоб тарқатиш орқали уларнинг китобга қизиқишини ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Избоскан туманининг Гузар, Амир Темур номидаги маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этди. Президентимизнинг маърузаси одамлар ўртасида маърифатни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этаётгани, унда илгари сурилган фикрлар жаҳон жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланаётгани, умуман, кейинги йилларда мамлакатимизда китоб нашр этиш, ҳар бир оилада китоб ва китоб мутолаасига қизиқишни ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди. Инсон камолоти ва маънавияти юксалишида китобнинг ўрни ва аҳамияти, мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларимизда ёт ғоя ва турли иллатларга қарши маънавий иммунитетни кучайтириш хусусида фикр алмашилди.

Тадбирларда ўндан ортиқ оилага кирилиб, уларнинг фарзандларига турли китоблар тўплами совға қилинди.

– Бадиий китоб ўқишга жуда қизиқаман, – дейди Гузар маҳалласида яшовчи Дониёр Илҳомов. – Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари, бир гуруҳ зиёлилар оиламизга қизиқарли китоблар совға қилганидан беҳад хурсандман. Бу китобларни албатта ўқиб чиқаман ва яна келганларингда сўзлаб бераман.

Лойиҳа доирасидаги бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
1 955






Все о погоде - Pogoda.uz