ЎзА Ўзбек

25.07.2018 12:07 Чоп этиш версияси

Андижонда ноанъанавий кўргазма иш бошлади

Андижонда ноанъанавий кўргазма иш бошлади
Унинг ўзига хослиги шундаки, тикувчилик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, уй-рўзғор, заргарлик, эсдалик совғалари каби ҳунармандлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 20 дан ортиқ фирма ва компаниялар иштирокидаги кўргазма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ҳиндистон ҳунармандлик буюмлари экспортини ривожлантириш кенгаши томонидан ташкил этилган.

photo5386654236848269563.jpg

– Ҳинд халқининг атторлик буюмлари, миллий тақинчоқларини кўргани атайлаб Қорасув шаҳридан келдим, - дейди Гулбаҳор Исмоилова. – Ҳиндистон азалдан зеб-зийнати ва пардоз воситалари билан аёлларни ўзига ром этиб келган. Ҳиндча упа-эликлар ўзининг сифати билан ҳам ажралиб туради.

photo5386654236848269564.jpg

Шубҳасиз, бундай тадбирлар икки давлат халқларининг маданий-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Кўргазма давомида тадбиркор ва ишбилармонлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйишга оид шартнома ва келишув битимлари имзоланиши кўзда тутилмоқда.

photo5386654236848269565.jpg

Ҳиндистон маҳсулотлари кўргазмаси 30 июлга қадар давом этади.

photo5386654236848269566.jpg

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА
4 804