ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

Андижонда “Китоб карвони” акцияси

Андижонда “Китоб карвони” акцияси

Андижонда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан “Китоб карвони” акцияси ўтказилди. 

Президентимиз томонидан ёш авлодга эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида илгари сурилган бешта ташаббусни қўллаб-қувватлаш, унинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш бўйича Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Китоб карвони” акцияси ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.

Китоб тарғиботига оид кўргазмалар билан жиҳозланган ва турли жанрлардаги китоблар ортилган ”Дамас” автомашиналари Андижон шаҳридан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига йўл олди. Китоблар чекка-чекка ҳудудлардаги қатор умумтаълим мактабларига белгиланган рўйхат бўйича етказиб берилди.

– Акция доирасида мактабимизга ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари саналган кўплаб китоблар совға қилинганидан ўқувчиларимиз беҳад хурсанд, –дейди Марҳамат туманидаги табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган 47-умумтаълим мактаби директори Жумагул Шербоева. – Китоб совға қилишдек эзгу иш ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, китоб ўқишга, мутолаага қизиқишини янада оширишга ёрдам беради.

Вилоятда китоб тарғиботига қаратилган бундай акция ва тадбирлар тизимли амалга оширилиши белгиланган.

8.jpg

7.jpg

5.jpg

6.jpg

2 635
Ф.Убайдуллаев, ЎзA