Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.04.2017 12:42 Чоп этиш версияси

Андижонда “Китоб акцияси”

Андижонда “Китоб акцияси” Андижонда ўтказилаётган “Китоб акцияси” тадбирларида маҳаллалар, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар кутубхоналарига китоблар туҳфа этилмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилаётган “Китоб акцияси” тадбирларида уюшма ҳомийлигида чоп этилган 5 мингга яқин бадиий, публицистик ва хотира китоблари вилоятдаги маҳаллалар, таълим муассасалари, ҳарбий қисмларга совға тариқасида тарқатилади.

Андижон шаҳрида бўлиб ўтган тадбирларда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Шоир ва ёзувчилар, адабиёт ихлосмандлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Чўлпоннинг 100 йиллиги маҳалласи, Болалар шаҳарчаси ҳамда 4-умумтаълим мактаби кутубхоналарига китоблар топширилди.

– Китоблар биз учун ажойиб совға бўлди, – дейди “Чўлпоннинг 100 йиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳамидулло Отахонов. – Яқинда ташкил этилган ва 600 дан ортиқ китоб фондига эга маҳалламиз кутубхонаси янги китоблар билан янада бойиди. Бу аҳоли, айниқса, ёшларимизнинг турли мавзулардаги қизиқарли адабиётларни танлаб ўқиш имкониятини кенгайтиради.

"Китоб акцияси" тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Фахриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
1 999






Все о погоде - Pogoda.uz