ЎзА Ўзбек

02.03.2020 Чоп этиш версияси

Андижонда кадастр тизими раҳбарлари нима учун ишдан бўшатилди?

Андижонда кадастр тизими раҳбарлари нима учун ишдан бўшатилди?

“Давергеодезкадастр” қўмитасидан хабар беришича, қўмита раиси Абдушукур Абдуллаев соҳага оид Президент фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминламаган, ҳудудда ишни яхши ташкил этолмаган Улуғнор, Жалақудуқ ва Шаҳрихон тумани филиали раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этди.

Шунингдек, ер майдонларидан фойдаланишни назорат қилиш ишлари ва хатловлар якуни бўйича туманда етарли даражада иш ташкил этмагани учун Избоскан, Қўрғонтепа туманлари ҳамда Андижон шаҳар филиали раҳбарларига интизомий жазо берилган.

Йиғилишда вилоятда бўш турган ер майдонларини аукцион савдоларига қўйиш қониқарсиз экани, вилоятда 6500 гектар бўш турган ер майдонлари мавжудлигига қарамасдан ноқонуний равишда уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қурилиши асосан экин ерларда амалга оширилаётгани жиддий танқид қилинган.



1 454
ЎзА