Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.06.2018 09:46 Чоп этиш версияси

Андижонда кўзи ожиз фуқароларга махсус йиғма ҳассалар совға қилинди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан "Avtotest – Andijon" масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилган хайрия акциясида бир гуруҳ кўзи ожиз фуқароларга махсус ҳассалар совға қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Avtotest” компанияси ҳамкорлигидаги “Автотестдан ёрдам” ижтимоий лойиҳаси доирасида Андижон саховат уйи, вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази, Андижон туманидаги Бўтақора саховат уйи, Избоскан туманидаги Чувама аёллар мурувват уйи каби қатор тиббий ижтимоий муассасаларга ногиронлик аравачалари берилган эди.

– Ушбу акция тадбирлари Президентимизнинг 2018 йил 11 майдаги "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилди, – дейди "Avtotest – Andijon" масъулияти чекланган жамияти директори Ж.Эгамназаров. – Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак. Айниқса, улуғ ойда ўтказилаётган хайрия акциясидан кўнгли ўксик кишиларнинг қалби қувончга тўлмоқда.

Акция давомида кўзи ожиз фуқароларга махсус йиғма хассалар совға қилинди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
3 919