ЎзА Ўзбек

23.06.2020 Чоп этиш версияси

​Андижонда экин экишнинг янги усули синалмоқда

​Андижонда экин экишнинг янги усули синалмоқда

Андижон вилоятида ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича янги тажриба синовдан ўтмоқда. Қўрғонтепа туманидаги “Оқ сув” фермер хўжалигида ўтказилган кўргазмали семинарда шу ҳақда фикр алмашилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, олимлар ва хитойлик мутахассислар иштирок этган тадбирда янги усулнинг аграр имкониятлари ўрганилди. 

– Икки турдаги экинни бир майдонда қўшша етиштириш тажрибаси асосан Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Мисрда яхши ривожланган, – дейди Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов. – Хитойда ғўза билан буғдой, шоли ёки рапс каби экинлар бир жойга экилади. Бу, айниқса, Хитойнинг жанубий вилоятларида кенг қўлланилиб, юқори ҳосил олинмоқда. 

Маълумотларга кўра, Хитойда ҳамкор экиш технологияси асосида йилига қўшимча 9,78 миллион тонна дон, 150 минг тонна пахта толаси етиштирилади. Дуккакли экинлар билан бирга ўсган пахта ҳосили юқори бўлгани кузатилган. 

Семинарда хитойлик мутахассислар билан бу каби саъй-ҳаракатларни Андижонда биргаликда амалга оширишга келишиб олинди. 

4 317
ЎзА