ЎзА Ўзбек

11.07.2018 11:59 Чоп этиш версияси

Андижонда 59 кишига фуқаролик паспорти топширилди

Андижонда 59 кишига фуқаролик паспорти топширилди
Андижонда Президентимиз фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 59 нафар юртдошимизга фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди.

photo5345805520155551981.jpg

Тадбирда Андижон вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов мамлакатимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган, аммо ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фуқаролиги бўлмаган шахсга айланиб қолган инсонларнинг ҳаётий муҳим масалаларини ҳал этишга давлатимиз раҳбари алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

photo5343879287452838219.jpg

– Бугун мендан бахтиёрроқ инсон йўқ, – дейди Қирғизистон Республикасида туғилган, ҳозирда Андижон туманида яшовчи фуқаро Мукуйма Жўрахонова. – Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиндим. Кўнглимдаги кемтик тўлди. Бунинг учун Президентимиздан беҳад миннатдорман.

Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА
7 475