Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 11:23 Чоп этиш версияси

Андижонда 300 дан зиёд хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади

Вилоятда жорий йилда ташкил этиладиган нодавлат таълим муассасаларининг 10 таси кўп қаватли турар жойларда, 56 таси янги қуриладиган иншоотларда, 217 таси фойдаланилмай турган биноларда, 33 таси хусусий уй-жойларни нотурар жойга айлантириш ҳисобига амалга оширилиши белгиланган. Мазкур муассасаларга қарийб 23 минг нафардан зиёд бола қамраб олинади.

– Нодавлат хусусий таълим муассасаларининг 50 таси Наврўз умумхалқ байрами арафасида фойдаланишга топширилади, – дейди вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси бошлиғи Муқаддасхон Абдуллаева. – Бундан ташқари, жорий йилда 4 янги мактабгача таълим муассасаси қурилади, айни кунда фаолият олиб бораётган 30 муассаса капитал реконструкция қилинади, шунингдек, 16 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади.

Дарҳақиқат, жорий йил якунига бориб вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларига 27 мингдан зиёд бола жалб этилади. Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичи 40 фоизга етади.

Янги мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши ҳисобига эса 4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
8 070