Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириш бўйича Андижон вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Шу йилнинг 17 июль куни Президентимиз раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, ичимлик суви бўйича тўловларни тартибга солиш масалалари муҳокама қилиниб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар кўламини кенгайтириш бўйича Андижон вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятда истеъмолчиларга сув тармоғини хонадонларга олиб кириш, ҳар бир хонадон сув тармоғига замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Масалан, Пахтаобод туманида жорий йилнинг охирига қадар 785 та хонадонга сув тармоғи олиб кириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтгача 582 та хонадонга ичимлик суви олиб кирилди. Белгиланган тартибда сув жўмраклари, замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилди. Айни пайтда туманнинг Шовруқ, Зиёли ва Тўққизбоғ маҳаллаларидаги 200 та хонадонда янги лойиҳа асосида сув билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда. Ичимлик сувини хонадонга киритиш, ҳисоблагичлар ўрнатиш юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

– Кўп йиллардан буён кўчадаги умумий жўмракдан сув ташиб ичганмиз, – дейди Тўққизбоғ маҳалласида яшовчи Фазилатхон Эгамбердиева. – Оилада беш киши бўлганимиз ҳолда сув учун бир ойда 17,5 минг сўм пул тўлар эдик. Хонадонимизга сув тармоғи киритилиб, ҳисоблагич ўрнатилгандан кейин кўрсатгичи бўйича 3 минг сўмдан ортиқроқ тўлов қилдик. Сув ҳисоблагич ўрнатилиши билан маълум миқдордаги маблағ иқтисод қилинади, қолаверса, сув учун кўчага чиқиб овора бўлишга ҳожат қолмади.

Андижон вилоятида 2021 йилнинг охирига қадар ҳовли-жой бўлган барча хонадонларга ичимлик суви тармоғини олиб кириш ишларини якунлаш режалаштирилган. Ҳозирга қадар вилоят бўйича 22 минг 753 та хонадонда бу ишлар ниҳоясига етказилди. Андижон, Хонобод шаҳарлари, Пахтаобод, Избоскан, Қўрғонтепа туманларида бу борадаги ишлар 30-35 фоизга бажарилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, шу билан бирга, тўлов тизимини тартибга солиш ишлари янада яхшиланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 22 минг 753 хонадон ичимлик суви билан таъминланди