ЎзА Ўзбек

06.09.2018 22:09 Чоп этиш версияси

Ҳамюртимиз Абдушукур Собиржонов пешқадам

Ҳамюртимиз Абдушукур Собиржонов пешқадам Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Аллюр" от спорти клубида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) тури бўйича жаҳон кубоги финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Финал босқичининг биринчи турида иштирокчилар 120 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан от сакратиш бўйича ўзаро баҳслашди. 19 спортчи ўртасида мамлакатимиз вакили Абдушукур Собиржонов "Режайна" лақабли оти билан 61,8 сония натижа қайд этиб, пешқадамликни қўлга киритди. 

12.jpg

Мусобақа жадвалида ҳамюртимиздан кейин 68,9 сония натижа қайд этган парагвайлик Галеано Мартинез Игнасио иккинчи, гуатемалалик Росал Жозе Игнасио эса 69,5 сония натижа билан учинчи ўринда бормоқда. 

36.jpg

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур мусобақада ҳамюртимиз Абдушукур Собиржоновнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Абдушукур бундан икки йил олдин ўтказилган Марказий Осиё лигаси биринчи саралаш босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, совриндорлар қаторидан жой олган эди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 9 сентябрь кунига қадар давом этади. 

21.jpg

А.Худойқулов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
7 753