Таъкидлаш жоизки, йил якунига қадар 5 мингга яқин фуқароларимизнинг мазкур завод қурилишга ишга жалб қилиниши режалаштирилган.

Жорий йилнинг август ойида Россия Федерациясининг Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти раиси ўринбосари Д.Мишченко бошчилигида қатор иш берувчи компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида фуқароларимизни йирик қурилиш объектларига ишга жалб қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиш ва бошқа масалалар бўйича келишиб олинган эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, бугун 346 нафар юртдошимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматидан хабар беришларича, уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун 346 нафар фуқаро жўнаб кетди