ЎзА Ўзбек

09.07.2020 Чоп этиш версияси

Амударёликларга 25 минг 608 та давлат хизматлари кўрсатилди

Амударёликларга 25 минг 608 та давлат хизматлари кўрсатилди

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида марказда фуқароларга кўрсатилган давлат хизматларининг сони 25 минг 608 тани ташкил қилди. Шунингдек, ҳозирги даврга қадар 538 нафар жисмоний ва юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган.

photo_2020-07-09_09-42-57.jpg

Марказ ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш сайёр тартибда ҳам амалга оширилмоқда. Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари туманнинг олис ҳудудларидаги овул, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим масканларида сайёр учрашувлар, тарғиботлар ҳамда сайёр рўйхатдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар сайёр тартибда 1 минг 127 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, шу тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сони 31 тани ташкил қилди.

Бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб, марказда ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тартибли навбат жорий этилган. Фуқаролар бу ерда яратилган қулай шароитлар ва кўрсатилаётган сифатли хизматдан мамнун.

photo_2020-07-09_09-42-58.jpg

3 467
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА