ЎзА Ўзбек

16.07.2018 14:56 Чоп этиш версияси

Амударёда янги ғишт заводи

Амударёда янги ғишт заводи Амударё туманида “Амударё қишлоқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамиятига қарашли янги ғишт заводи иш бошлади.

Тадбиркор К.Атажанов томонидан қурилган ушбу завод тўла қувват билан ишласа, бир кеча кундузда 45-50 минг дона хом ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Тадбиркор завод қошида кейинчалик пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳам режалаштирмоқда.

Мазкур объектнинг қурилишига 3 миллиард сўм миқдорида банк кредити ва тадбиркорнинг 150 миллион сўм маблағи сарфланди.

Завод ўз маҳсулотларини тумандаги йирик қурилиш объектлари ҳамда аҳолига арзон нархларда етказиб беради.



ЎзА
7 757