Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.04.2017 11:30 Чоп этиш версияси

Амир Темур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида Республика Маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан «Амир Темур маънавий жасорат соҳиби» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ўзбек давлатчилик тарихида буюк ном қолдирган улуғ аждодимиз Амир Темур хотирасини ёд этиш, ёшлар қалбига тарихий хотира, буюк ўтмишимизга дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғусини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида ташкил этилган тадбирда таниқли олимлар, санъаткорлар, талаба-ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Темурийлар тарихи давлат музейи директори Х.Файзиев, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлим мудири Г.Исоқова ва бошқалар мамлакатимизда маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш, миллий ўзликни англаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самаралари ҳақида сўз юритди.

Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маърузалар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов Амир Темур ҳаётига бағишланган саҳна асарларидан монологлар ўқиди.

Тадбир иштирокчилари музей экспонатлари билан танишди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 800






Все о погоде - Pogoda.uz