Ўқувчи-ёшлар, талабалар, шунингдек, Ватанимиз тарихининг барча ихлосмандлари учун Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги муносабати билан интеллектуал онлайн ҳафталик ташкил этилди.

“Амир Темур тарихи билимдони” онлайн танлови 5–10 апрель кунлари телеграм тармоғидаги махсус канал орқали ўтказилиб, икки мингдан ортиқ кузатувчиларни қамраб олди. Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети ўқитувчиси, доцент Акбар Замонов ташаббуси билан ташкилланган онлайн беллашувда қатнашчилар уйдан туриб қимматли тарихий манбаларни ютиб олиш имконига эга бўлдилар.

Карантин муносабати билан берилган таътилдан унумли фойдаланиш, ўқувчи-ёшлар, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида онлайн беллашув беш кун давомида ҳар куни икки маротабадан ташкил этиб борилди. Саралаш ўйинларининг кунлик ҳар бир танловида ғолиб бўлганлар тақдим этилган 6 номдаги ноёб тарихий манбадан иккитасини ўзларига совға сифатида танладилар. Саралашнинг ўнта ўйинида финал ҳамда супер финал ўйинлари учун жами йигирма нафар қатнашчи саралаб олинди.

Онлайн танловда республикамизнинг ҳар бир вилоятида истиқомат қилувчи иштирокчилар ўз билимини синаб кўрдилар, улар орасида мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, академик лицей ва коллеж ўқувчи ҳамда ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, магистрантлар, докторантлар айниқса кўпчиликни ташкил этди. Кунига икки мартадан ташкилланган беш кунлик ўйин давомида бериб борилган 30 та саволга мингдан ортиқ жавоблар юборилди.

photo_2020-04-11_13-19-55.jpg

Беш кунлик саралаш ўйинларидан сўнг финал ва супер финалда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган йигирма нафар иштирокчи ўртасида ҳафталикнинг сўнгги онлайн беллашуви ўтказилди. Якуний натижаларга кўра Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети 2-босқич талабаси Бекзод Ҳамроев супер финалда ҳамда Урганч Давлат университети 3-босқич талабаси Жалол Болтаев финалда биринчиликни қўлга киритди. Танловда ЎзМУ Тарих факультети талабалари айниқса фаоллик кўрсатишди, якуний беллашувдаги ўн ўриндан олтитасини ушбу факультет талабалари эгаллади.

Саралаш ўйинларида фақат супер финалга йўлланма олган ўн нафар иштирокчидан ҳар бири ўзи танлаган иккита ноёб манбани қўлга киритган бўлса, финал ва супер финалнинг ҳар бирида беш нафардан иштирокчилар яна бир бор қимматли китоблар билан тақдирланди. Интеллектуал онлайн ҳафталик давомида Амир Темур ва Темурийлар даврига оид, қиймати бир миллион сўмдан ортиқ бўлган 55 та ноёб тарихий манба соврин сифатида қўйилди ва қатнашчилар томонидан ютиб олинди.

Иштирокчилар қўлга киритган совғалар карантин тугагач ўз манзилларига етказилади. Қуйида онлайн ҳафталик давомида ўйналган айрим саволларни эътиборингизга ҳавола этдик. Сиз ҳам Амир Темур тарихига оид билимларингизни синовдан ўтказиб кўринг.

1-САВОЛ. Соҳибқирон Амир Темур даврида жангларда жасорат намунасини кўрсатган лашкарбошиларни мукофотлаш маросимини ўтказиш одатга айланган эди. Шундай маросимлардан бири турк султони Боязид Йилдирим устидан ғалаба қозонилгандан кейин Самарқандда ўтказилади. Чўпонота этагида бўлиб ўтган бу тантана тарих саҳифаларидан жой олган. Манбаларда баён этилишича, мукофотлардан сўнг ҳарбий ўлжаларни тақсимлаш бошланади. Сўнгра унинг қошига Боязид тахтини олиб келишади. Боязиднинг тахти оқ намат билан қопланган бўлиб, у Чиғатойнинг мўъжаз тахтидан кейин жой олади. Диққат, савол: маросим пайтида султон Боязиднинг тахти Амир Темурнинг олдига қайси ҳайвон ёрдамида олиб келинади?

2-САВОЛ. Темуршунос олим Люсьен Кереннинг Ибн Арабшоҳ асарига таяниб қайд этишича, Амир Темур қайси мусиқа чолғу асбобини тинглашни кўпроқ ёқтирган?

3-САВОЛ. Соҳибқироннинг ҳар бир ғалабадан сўнг тантанали маросимлар ўтказиш одати бор эди. Шундай маросимлардан бири Бағдод забт этилгач ташкилланди. Унда Бағдод учун жангларда жасорат кўрсатганларга Темурнинг шахсан ўзи туҳфалар топширди. Диққат савол: Амир Темур ушбу маросим пайтида қайси набирасини олтин тож ва тўққизта тулпор, шунингдек, байтал билан мукофотлаган?

4-САВОЛ. Соҳибқироннинг фарзанди Умаршайх Мирзо 1394 йил Хурмату қалъаси қамали пайтида, мудофаачилар билан музокара олиб бораётганда ҳалок бўлган. Шаҳзоданинг аслаҳаларидаги бир камчилик учун камондан отилган ўқ уни ҳалок этган. Савол, Умаршайх Мирзо музокара олиб бораётганда унда қандай аслаҳа бўлмаган?

5-САВОЛ. Амир Темур бир шаҳарни қамал қилаётган вақтда унга янги пишган қовун келтиришади. Қуршовдаги шаҳар ҳокими ўринсиз ҳаракатлар қилган бўлса-да, Соҳибқироннинг қариндоши бўлгани учун Темур биринчи қовунни усиз тановул қилишдан истиҳола қилиб, неъматни бир олтин товоққа солиб, унга юборади. Бироқ қариндош ҳоким қовунларни сувга улоқтиришни, олтин товоқни эса дарвозабонларга беришни буюради. Ушбу ҳокимнинг исмини ёзинг.

6-САВОЛ. Амир Темур даврида Самарқанд шаҳри ўртасида бир энг катта маҳалла мавжуд бўлиб, у баланд деворлар билан бошқа маҳаллалардан ажратиб қўйилган эди. Шунинг учун уни маҳаллий аҳоли “Дари занжир”, яъни “занжирбанд эшик” деб аташган. Савол, бу маҳаллада ким ёки кимлар истиқомат қилган?

7-САВОЛ. Ибн Арабшоҳнинг қайд этишича, Соҳибқирон Амир Темур ўз фикрини пешлаш мақсадида муттасил равишда қандай ишни амалга оширган?

8-САВОЛ. Маълумки, Амир Темур ҳарбий стратегиясида сирли ва пинҳон сўзлар, иборалар, замонавий тилда айтганда, махсус “пароллар” ҳам бўлган. Масалан, тавочилар “ғажар” (бошла) деб қичқирганда тўсатдан ҳужум қилинган, “жарга” дейилса, бирор қисм ўраб олинган, “булжа” – жангдан чиқиб, эски манзилга қайтишни билдирган, “чўп” қийқириғи найза билан ҳужум қилишни англатган. Савол, “белак” (ёки “курак”) деб қийқирилганда кимлар жангга аралашган?

9-САВОЛ. Темур ҳақида асар ёзган тарихчилардан бири: “УЛАР ҳақидаги (ажиб) нарсалардан шу (нарса) машҳурки, агар уларнинг бешикда ётган (чақалоқ) боласи йиғласа, ёки “оҳ” деса, бу товушдан “дугоҳ” мақомининг куйи янграйди”, деб қайд этган. Юқоридаги жумлада “УЛАР” сўзи ўрнига қайси сўз қўйилиши керак?

10-САВОЛ. Амир Темур ўз салтанати ҳудудининг энг чекка қисмидан марказ Самарқандга ёки Амир Темур қаерда бўлса, ўша жойга маълумотларни тез етказиб бориш учун тезкор алоқа тизимига асос солган. Шу мақсадда ҳар бир кунлик йўл охирида махсус отбоқарлар томонидан юзлаб отлар сақлаб турилган. Отбақар Амир Темур ҳузурига тезкор маълумот олиб кетаётган хабарчига янги от бериш билан бирга яна бир вазифани ҳам бажариши лозим бўлган. Диққат, савол: бу отбоқарнинг иккичи вазифаси нима бўлган?

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур тарихига оид билимингизни синовдан ўтказиб кўринг! Ёшлар уйда туриб тарихий китобларни ютиб олишди