ЎзА Ўзбек

18.09.2018 Чоп этиш версияси

Америкалик меҳмонлар Самарқандни томоша қилди

Америкалик меҳмонлар Самарқандни томоша қилди Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган АҚШнинг Глобал ҳамкорлик институти фахрий президенти К.Сайл бошчилигидаги делегация 18 сентябрь куни Самарқандга ташриф буюрди.

Меҳмонлар дастлаб Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, буюк муҳаддис номи билан аталувчи ёдгорлик мажмуаси ёнида марказ бунёд этилмоқда. Ҳадисшунослик мактаби ва ётоқхона, ошхона, спорт-соғломлаштириш масканларини ўз ичига олган марказда тингловчилар учун барча шароитлар яратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Имом Бухорий мажмуасини ҳам замон талаблари даражасида реконструкция қилиш, зиёратчилар учун янада қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.

3.JPG

7-faqat saytga.JPG

АҚШ делегациясига бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор масканларни томоша қилди. Юртимизда аждодларимиздан мерос тарихий-маданий объектларни асраб-авайлаш, диний қадриятларни эъзозлаш ва ёш авлодга ўргатиш борасидаги ишларга меҳмонлар юксак баҳо берди.

2 984
Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА