Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.05.2018 16:00 Чоп этиш версияси

Америка театр санъати тарихи ва ривожланиш босқичлари

Америка театр санъати тарихи ва ривожланиш босқичлари
UzbUSA2018

Америка театрлари тарихи, драматик санъатнинг асосий ривожланиши Ғарбий Европа театри анъаналарига бориб тақалади. Минтақада турли жанр ва йўналишларда фаолият юритадиган театрлар мавжуд.

1607 йилда турар жой биносида ташкил этилган илк театрда испанча драмалар ва қабилаларнинг ҳаётига боғлиқ асарлар қўйилган. 1736 йилда эса Жанубий Каролина штатида Dock Street театри очилган. Профессионал театр ҳаракатлари тахминан 1752 йилларга тўғри келади.

Манбаларда келтирилишича, Америка инқилоб даври драматурглар учун самарали бўлган. Сиёсий мунозаралар сатира сифатида саҳнага чиқа бошлаган. Бу эса аҳолининг театрга қизиқишининг ортишига ҳам сабаб бўлган. Америка ижтимоий комедиясининг пайдо бўлиши ва ривожи ҳам шу давр ижодкорлари билан боғлиқ. “Америка драмасининг отаси” унвонига сазовор бўлган Уильям Данлап бошқа тиллардаги мелодрама асарларни таржима қилиш билан бирга, турли усулардаги театр асарларини ҳам яратган.

Америкадаги энг қадимги театрлардан бири Walnut Street (Waln) 1809 йилда Пепин ва Брессард цирклари томонидан ташкил этилган. Манбаларда ёзилишича, бу ердаги илк намойиш 1812 йилда бўлиб ўтган.

Негро театри – бир қадар кўримсиз театр бўлса-да, унда озод этилган қул томонидан ёзилган “Озодлик учун ажралиш” асари кўпчиликнинг эътиборини тортган. Спектаклларда ирқлар ўртасидаги (оқ ва қора танлилар) стереотиплар, ирқчиликка оид асарлар намойиш этилган.

Аввалига кўчма ҳаракат қилган театр труппаларида декорациялар бўлмаган. Саҳналарнинг бўлиши шаҳарлар ўртасидаги ҳаракатларга тўсқинлик қилган. Кейинчалик темир йўл транспортининг жорий этилиши театр компанияларининг фаолияти такомиллашуви ва ривожида муҳим омиллардан бири бўлди. Декорациялар қурилиши ва шаҳарлар ўртасидаги осон ҳаракатланиш театр ривожига ҳисса қўшди. Саҳна дизайни такомиллашди.

XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида Америкада янги театр жанри пайдо бўлди. Бир неча номаълум рақамлардан ташкил топган ушбу театрдаги намойишлар фильмлар, радиоэшиттиришлар ва телевидениега кучли таъсир ўтказгани таъкидланади. Ушбу театрда актёр Жорж Бернс комедия роллари билан иштирок этган.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Америка театр санъатида Артур Миллер ва Уильямс Тенесси каби америкалик драматурглар анча машҳурликка эришди. Улардан кейинги авлод тажрибага таянган ҳолда соҳани янада мустаҳкамлади.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди

ЎзА
4 657