ЎзА Ўзбек

13.07.2018 09:03 Чоп этиш версияси

Аманда Лонг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясини табриклади

Аманда Лонг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясини табриклади Халқаро истеъмолчилар ташкилоти бош директори Аманда Лонг: “Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumers International – Си-Ай)га тўлақонли аъзо бўлгани билан табриклайман.

Биз Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўзаро манфаатли алоқаларни кутамиз.

Бизнинг бу ҳамкорлигимиз халқаро ва минтақавий лойиҳалар устида ишлаш ва тажриба алмашиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради”.

ЎзА
5 283