ЎзА Ўзбек

30.08.2018 21:25 Чоп этиш версияси

Амалий санъатнинг гўзал намойиши

Амалий санъатнинг гўзал намойиши Ўзбекистон маданият ва санъат кўргазмаси, "Ҳунарманд" уюшмаси Бангладеш Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказган "Асрлар оша барҳаёт санъат" номли кўргазмада амалий санъат асарлари намойиш этилди.

Ўзбек халқ амалий санъати ўзига хос анъана ва бетакрор услубга эга. Шу боис, чет эллик сайёҳларнинг ҳам эътиборини жалб этади. Айниқса, амалий санъатнинг энг гўзал дурдоналари – бадиий кулолчилик, зардўзлик, каштачилик, рангтасвир йўналишида яратилган асарларга қизиқиш катта.

9.JPG

Мамлакатимиздаги Бангладеш Халқ Республикаси элчихонаси ўзбек амалий санъатининг фаол тарғиботчиларидан биридир. Халқларимиз маданий қадриятларида ўхшаш жиҳатлар кўп. Хусусан, Бангладешда ҳам қадимдан безакли амалий санъат, тўқувчилик, каштачилик, фил суяги ва ёғоч ўймакорлиги ривожланган.

14.JPG

Кўргазмада халқимизнинг миллий ва замонавий санъат турлари уйғунлиги акс эттирилган асарлар, абру-баҳор санъати усталарининг ишлари намойиш этилди.

Таниқли ижодкорлар ҳамда халқ амалий санъати усталари иштирокидаги маҳорат дарслари, бенгал ва ўзбек миллий либослари намойиши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Мусиқий чиқишлар тадбирга янада файз бағишлади.

18 (1).JPG

Моҳигул Қосимова, Отабек Мирсоатов (сурат) ЎзА
2 894