ЎзА Ўзбек

12.09.2018 19:32 Чоп этиш версияси

Алп тоғларими ёки Чимён?

Алп тоғларими ёки Чимён? Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича немис тилида сўзлашувчи мамлакатларда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Буни Швейцариянинг Travel Brain Reisen сайёҳлик компанияси веб-сайтида чоп этилган батафсил мақола ҳам тасдиқлайди.

Мазкур компаниянинг сайёҳлик соҳасида 50 йилдан зиёд тажрибаси бўлиб, у дунё бўйлаб оилавий, индивидуал ва гуруҳ байрамлари учун кенг турдаги хизматларни таклиф этади.

Сайтнинг вакили Ханс-Петер Брассеур мамлакатимизга ташрифи ва таассуротлари билан ўртоқлашар экан, Буюк Ипак йўлида жойлашган Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар келтириб ўтган.

У “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, Тошкент халқаро аэропортидаги халқаро терминалда хизмат кўрсатиш даражасини юксак баҳолаган. Божхона жараёнлари бир неча дақиқадан ҳал қилингани, меҳмонхонада хизматлар сифати юқори эканини таъкидлаган.

“Бундан ташқари, Чимён тоғларига ва Чорвоқ сув омбори каби сайёҳлик масканлари Тошкент шаҳрининг аҳолиси ва меҳмонлари учун дам олиш масканлари бўлиб, Чимён Ғарбий Тяньшаннинг энг ноёб ва чиройли жойларидан биридир. Сиз бу ерда ҳайратланарли табиат ҳақида ажойиб тасаввурга эга бўласиз. Тоғ ҳавосининг тозалиги, ўтлар, гуллар ва ўсимликлар ифорини ҳис қиласиз, – деб ёзади муаллиф. – Икки кун давомида мен Самарқанднинг ноёб обидалари, шунингдек, унинг меҳрибон ва меҳмондўст одамларини кашф этдим. Шаҳарнинг замонавий ривожланиши билан танишиш имкониятига эга бўлдим.

ЎзА
3 762