ЎзА Ўзбек

22.08.2018 15:20 Чоп этиш версияси

Алишер Усмонов металлургия заводига инвестиция киритди

Алишер Усмонов металлургия заводига инвестиция киритди
“Тошкент металлургия заводи” хорижий корхонасини қуриш ишлари Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

Қурилишига 2017 йилда асос солинган ва 2019 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 286,7 миллион еврога тенг. Заводнинг қуввати йилига 500 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этади.

Давлатимиз раҳбари тамал тошини қўйган заводнинг жойлашган ер майдони қарийб 50 гектар бўлиб, 36 гектардан кўпроқ майдонда ўттизга яқин бино ва иншооатлар қурилиши мўлжалланмоқда. Ҳозирча 700 иш ўрни бўлади. Кейинчалик ишлаб чиқаришнинг ортиши билан қўшимча янги иш ўринлари яратилиши маълум қилинмоқда.

Қайд этиш жоизки, МДҲ ва хорижда сўнгги ўн йил давомида жаҳонда етакчи ишлаб чиқарувчилар тажрибаси ва технологияси асосида бу каби металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини ўз ичига олган инвестициявий лойиҳага ҳали ҳануз қўл урилмаган.

Корхонада автомобилларга кузов ишлаб чиқариш учун металл листлар, қурилишда ишлатиладиган турли металл черепицалар, профнастил ҳамда маиший техникалар учун металл листлар тайёрланади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80 фоизи ички, 20 фоизи эса ташқи бозорга йўналтирилади. 

ЎзА
7 592