ЎзА Ўзбек

16.03.2020 Чоп этиш версияси

Алишер Шодмонов Туркиядан келган фуқарода касаллик қандай аниқлангани ҳақида гапириб берди

Алишер Шодмонов Туркиядан келган фуқарода касаллик қандай аниқлангани ҳақида гапириб берди – Мамлакатимизда ҳозиргача коронавирусга чалинган 8 бемор қайд этилди. Хабарингиз бор, Франциядан келган фуқаромизда дастлабки ҳолат аниқланган эди. Бугунга келиб унинг 5 нафар оила аъзоси, яқинларида ҳам касаллик аниқланди. Бундан ташқари Туркиядан келган фуқаромизда ҳам коронавирус касаллиги борлиги маълум бўлди. Ушбу беморни аэропортда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари тепловизор ёрдамида текширганида тана ҳарорати баландлиги аниқланган. Сўнг махсус тез ёрдам машинасида Вирусология марказига олиб борилган. У ерда текширувлар ўтказилиб, касаллик борлиги қайд этилди. Шундай қилиб, коронавирусга чалинган бу фуқаро эркин ҳолатда чиқиб кетишига йўл қўйилмасдан, тезкор чоралар кўрилди.

19 980
ЎзА​