ЎзА Ўзбек

09.02.2020 Чоп этиш версияси

Алишер Навоий ва XXI аср

Алишер Навоий ва XXI аср

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Алишер Навоий ва ХХI аср” мавзусида халқаро илмий-назарий анжумани бўлиб ўтди. 

Алишер Навоий ўзининг пурҳикмат асарлари, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан жаҳон адабиёти, илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган. Навоий ижоди асрлар оша башариятга эзгулик ва камолотдан сабоқ бериб келмоқда. Алоҳида қайд этиш жоизки, Алишер Навоий асарларини ўрганиш ва ўргатиш бугунги кунга келиб янги босқичга кўтарилди. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида навоийшунослик соҳасида олиб борилаётган тизимли ишлар эса том маънода миллатимиз маънавиятига эътибор ва эҳтиром натижасидир. 

photo_2020-02-09_12-32-41.jpg

Жорий йилда тўртинчи бор ўтказилаётган конференцияда жаҳоннинг ўндан ортиқ давлатидан ташриф буюрган навоийшунос, тилшунос ва адабиётшунос олимлар иштирок этди. Озарбайжон, Туркия, Россия, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи университетлари профессорлари ўз маърузаларида Навоийнинг буюк мероси ва дунё адабиётида тутган ўрни ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий тарбия устуворлиги сиёсатига алоҳида баҳо берди. 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов йиғилганларни буюк алломамиз таваллудининг 579 йиллиги билан қутлади. 

Анжуман еттита шўбада иш юритди ва алломаларимиз мероси, ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалардан иборат бўлди. 

photo_2020-02-09_12-32-42.jpg

3 109
ЎзА