ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Алимент тўламаган 6 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Алимент тўламаган 6 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканликлари кўрсатилган.

Афсуски, жамиятда оила бузилиб, ота-онадан бири ўз фарзандини моддий таъминлашдан - алимент тўлашдан бош тортиш ҳолатлари учраб туради.

Вояга етмаганларнинг ижтимоий таъминоти долзарб масала бўлганлиги туфайли, Фарғона вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борада Мажбурий ижро бюроси ва масъул идоралар билан биргаликда тизимли равишда тадбирлар ташкил қилинмоқда.

photo_2020-09-25_12-30-47.jpg

Асосий эътибор алимент ундиришга доир ижро ҳужжатларини ўз вақтида ижросини таъминлаш, қарздорларни бандлигини таъминлаш, алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келаётганларга тегишли қонуний чоралар кўриш, оилаларни тиклаш, тарафларни яраштиришга қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида 18 та сайёр суд ташкил этилиб, алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 120 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 6 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлар давомида 750 миллион сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилган, 54 нафар ёш оила яраштирилиб, ижро ҳужжатлари ўз вақтида тамомланган.

photo_2020-09-25_12-30-48.jpg

Қарздорларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиб, уларнинг 160 нафари доимий ишга жойлаштирилган ва алимент тўловлари иш ҳақларига қаратилган.

Бу борада тадбирлар давом этмоқда.

1 454
М. Сулаймонов, ЎзА