ЎзА Ўзбек

01.08.2018 12:41 Чоп этиш версияси

Александр Гуковнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Александр Гуковнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Альпинист 6200 км. баландликдаги қоялар орасида бир ҳафта жон сақлади

31 июль куни Покистоннинг Латок-1 тоғ тизмасида бир ҳафта давомида қамалда бўлган россиялик альпинист Александр Гуков ҳаёти сақлаб қолинди, дея хабар беради қутқарув ишларида иштирок этган Россия Альпинистлар Федерацияси аъзоси Анна Пиунова.

Гуков ўзининг ҳамроҳи Сергей Глазунов билан Латок-1 тоғ тизмасидаги баландлиги 7145 метрлик чўққини забт этиб, ҳали инсон қадами етмаган шимолий тизма бўйлаб юқорига кўтарилишни режа қилганлар. Бахтсиз ҳодиса сабаб 25 июль куни Глазунов қоядан йиқилиб ҳалок бўлди. 

Анна Пиунованинг сўзларига кўра, ҳозирда Гуковнинг аҳволи анча заифлашган, шунингдек, у кўрган қийинчиликлар гапириш қобилиятига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Унга ёрдам келган заҳоти Покистоннинг Скарду шаҳридаги касалхоналардан бирига етказилган.

Зуҳра Мирзабоева

ЎзА
6 800