ЎзА Ўзбек

24.08.2018 18:05 Чоп этиш версияси

Қалбларда шукроналик туйғуси билан...

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқот ўтказди.

Унда таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда халқимиз оғирини енгил қилиш, одамлар учун муносиб турмуш, меҳнат, дам олиш шароитларини яратиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу жиҳатлар Тошкентда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Пойтахтимиз кўз ўнгимизда кун сайин чирой очмоқда. Анҳор ва каналлар, уларнинг соҳиллари тозаланмоқда, янги кўнгилочар масканлари, маданият ва истироҳат боғлари барпо этилмоқда, маҳалла ва мавзелар ободонлаштирилмоқда, болалар учун ўйингоҳлар, мактаблар, спорт мажмуалари барпо этилмоқда. Бу борада одамларнинг кўнглида кечаётган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларга таяниб иш кўрилаётгани кутилган ижобий натижаларни бермоқда.

Шу сабабли Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаш, шаҳримиз ҳаётига доир янгиликлардан аҳолини хабардор қилиш, тинч ва осойишта, фаровон кунлар учун шукроналик туйғуларини мустаҳкам қарор топтириш долзарб саналади. Бу эса шаҳар жамоатчилиги, маҳалла фаоллари, журналистларнинг биргалашиб амалга оширилажак ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларига бевосита боғлиқдир.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, амалий ишларни матбуотда кенг ёритиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 216