ЎзА Ўзбек

30.08.2018 16:57 Чоп этиш версияси

Қалбларда байрам шукуҳи

Қалбларда байрам шукуҳи

Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақиллигимизнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти янада юксалиб бормоқда. Шу йиллар давомида халқимиз манфаати таъминланиб, тинч ва осуда ҳаётга эришилди, давлатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори янада юксалди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Унда истиқлолнинг тарихий, ижтимоий-сиёсий, маънавий аҳамияти, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, мамлакатимизда кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўлами ва самаралари хусусида сўз борди.

Ватан, истиқлол, меҳр-муҳаббат, оқибат, вафо ва садоқатни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбир давомида китоблар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. Иштирокчиларга байрам совғаси – китоблар улашилди.

Б.Мелиқулова, ЎзА
2 894