Бу сўзлар баъзиларга эриш туюлар, лекин улар меники ва мен уларни сиз билан ўртоқлашиб ҳамфикрлар топишимга ишонаман.

Мен сизга баён қилмоқчи бўлган фикрлар кўп йиллардан бери кўнглимнинг энг яширин бурчакларида сақланган, баъзи ҳис туйғулар каби бировга айта олинмайдиган, бегона назарлардан пана қилинадиган, энг самимий кечинмаларимдир. 

Бу сатрлар ёзилишига ижтимоий тармоқларда турли кўринишда ЎЗБЕКИСТОН ҳақида ўзини ўзбекистонлик санаётган баъзиларнинг чиқишлари сабаб бўлди.

Улар Ватан ҳақида худди бир камчилиги бор буюм ёки муддатини ўтаб бўлган ашё ҳақида тушунтиргандек фикрлашади. Мен бундай муносабатни тасаввуримга сиғдира олмайман... Ахир Ватан она-ку!.. Ким онани танлаб олади ёки онасидаги бирор нуқсон учун ундан воз кечади, омма олдида уни изза қилади?..

Балким шундай кимсалар топилар, лекин ўзини ўта билимдон, ўта зиёли деб билган инсонлар бу ҳақда “узоқ, ҳар томонлама мушоҳада” юритишлари мени ҳам ҳайратга, ҳам даҳшатга солади. 

Мен Ўзбекистонни СЕВАМАН! Бунинг сабаблари кўп. Наинки бу макон дунё иқлимлари ичида энг гўзал ва мукаммалларидан бўлгани учун, балки шу тупроқдан яралганим, шу заминда униб-ўсганим, камолга етганим учун ҳам жуда қадрли. Бу тупроқда менинг аллома отамнинг, меҳнаткаш онамнинг, меҳрибон опамнинг ҳоки бор. Бу маконда мени тарбиялаган, азиз қилган халқ яшайди.

Пишиқчилик даврида бозорга атайлаб саҳарда бораман. Сархил меваларнинг ранг-баранглигидан кўзим, энг нодир француз атирларидан кам бўлмайдиган ҳидларидан димоғим ҳузур қилади. Ҳайит намозига кетган эркакларни саранжом ҳовлиларда, файзли дастурхон билан кутиб олаётган фариштадек аёлларни кўриб, дилим ёришади.

Тўғри, ҳаёт фаровонлигида биз ҳали Америка ёки Европа давлатларига етганимиз йўқ. Техника ва технологиялар ривожида бир қанча давлатлар биздан анча олдинда. Бу – ҳақиқат, лекин вазиятни ғийбат гаплар, лой чаплашга уриниш билан ўнглаб бўлармикан? Онамиз компьютерда ишлашни билмаса ёки француз тилида сўзлашмаса, биз ундан уяламизми?..

Ўша энг ривожланган давлатларда қўллари кетмон дастадан қадоқ бўлган ўзбек деҳқонининг самимияти бормикан?.. Бошқоронғи ёки эмизикли қўшни келинга дастурхонидаги тансиқ таомдан илинган оналаримизнинг куюнчаклиги-чи?..

Бувим раҳматлик биронтамиз йиқилсак ё бошқа бир сабаб билан жонимиз оғриса, “ўзим тасаддиқ бўлай”, дейишлари ҳали қулоғимда жаранглайди. Она тилимиздаги “ўзим айланай, ўргилай, қоқиндиқ бўлай, гиргиттон бўлай”, деган ибораларни таржимасини топиш қийин бўлса керак.

Ўзбеклардаги ор-номус, шаън, ҳамият каби тушунчалар ҳам инсонийликнинг юқори чўққиси эмасми?..

Хонадонда чақалоқ туғилса, етти қўшнига “суюнчилаган”, мотамларда тобуткашликни ҳеч бир миннатсиз вазифам, деб билган шу содда, самимий, сахий халқ эмасми?..

Бу тупроқ не-не аллома, шоирлар, фозилу-фузало, жаҳонгирларга бешик бўлган. Ўша давр сиёсати ёки жамиятидан азоб кўрганларида ҳам Ватан ҳақида қайноқ муҳаббат билан сўзлаганлар.

Яшашдан мақсад фақат ҳеч қачон тўлмайдиган қоринни дунё таомлари билан тўлдириш, уйини турли ҳашамлар билан безаш ва шулар орқали ўз мавқеини кўтараман, деб ўйлаш, ҳаёт фақат хою-ҳавасдан иборат, деб билган кимсалар менинг Ватанимни севмай қўя қолсинлар.

Биз катта йўлдамиз. Ортимизда фахрли ўтмиш, олдимизда келажак бор. Маррамиз – аниқ, қароримиз – қатъий. Ҳар бир ўзини шу ватан фарзанди, деб билган инсонлар болаларимиз фаровон, шод-хуррам, осойишта яшаши, набираларимиз ўз она тилларида буюк алломаларимиздан қолган меросни ўрганиши, келажак авлодларимиз қабрларимиз устида эмин-эркин Қуръон тиловат қилиб, бизни ёд этишлари учун умримиз борича, ақл-заковатимиз, илмимиз, қалб қўримиз, билак кучимизни сарфлаймиз.

Шарафлар, шонларга тўлиқ Ватаним.

Ўлсам айрилмасман қучоқларингдан!..

Мақсуда Ворисова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбимдаги хазинам – Ватан!