ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

Қалбаки ҳужжатлар билан кредит олса бўладими?

Қалбаки ҳужжатлар билан кредит олса бўладими?

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро А.А. прокуратурага “Туронбанк” АТБ Жиззах филиали мансабдор шахсларининг жиноий фаолияти юзасидан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, фуқаро А.А. кредит сўраб банкка мурожаат қилмаган. Бироқ банк ходимлари қалбаки ҳужжатлар билан унга “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиш учун деб 30 миллион сўм кредит ажратиб, ушбу маблағни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

930
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА