ЎзА Ўзбек

15.08.2019 09:44 Чоп этиш версияси

Қалам аҳли, журналистлар учун ёниб яшаш ва ишлаш вақти келди....

Қалам аҳли, журналистлар учун ёниб яшаш ва ишлаш вақти келди....

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига муносабати билан ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” танловининг Навоий вилояти босқичи ғолиблари тақдирланди.

Мазкур танловнинг нуфузи йилдан йилга ошмоқда. Буни унга иштирок этувчи ижодкорлар кўпайганидан ҳам кўриш мумкин. Ташкилий қўмитага тақдим этилган устоз ва ёш ижодкорларнинг энг сара ижодий ишлари шаффофлик асосида кўриб чиқилиб энг муносиблари танланди.

Нуфузли танловда қадрли ҳамкасбимиз, 42 йилдан буён журналистлик касбини эъзозлаб келаётган, Навоий кон-металлургия комбинатининг “Кончилар ҳаёти” газетаси муҳаррири Низомиддин Садриддинов “Босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлари ходимларининг журналистик ишлари” номинатсиясида фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 
Шуниси қувончлики, устоз журналист шу йил 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ҳудуд ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаолиятини кенг ёритишдаги фаол иштироки учун Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланган эди.

16.JPG

– Одамлар муаммоларини тушуниш, дарду ташвишларини ҳис қилиш, буни оммавий ахборот воситаларида кўтариб чиқиш ва ҳал этишга кўмаклашиш ҳаёт талабига айланди. Биз қалам аҳли, журналистлар учун ёниб яшаш ва ишлаш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кузатувчисигина эмас, балки фаол иштирокчиси бўлиб, жамиятга кўпроқ фойдаси тегадиган давр келди, – дейди Н.Садриддинов.

Ҳа, юзлаб ҳақиқий истеъдодлар, муносиб даъвогарлар орасидан бундай ғолиблик шарафига эришиш осон эмас. Навоийлик энг муносиб ижодкорлар меҳнати қутлуғ байрам арафасида яна бир карра ўз рағбатини топди.

17.JPG

Буларнинг барчаси Президентимизнинг томонидан ёзувчи ва ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг амалдаги самарасидир.

Абдумажид ЖЎРАЕВ,
НКМК Матбуот маркази бошлиғи.

ЎзА
3 579