ЎзА Ўзбек

06.07.2018 15:15 Чоп этиш версияси

Ғалаба маҳалласи янги қиёфада


№ 7  Ғалаба.jpg

Шуҳрат МИРЗАМУҲАМЕДОВ,
"Ғалаба" МФЙ раиси:

– Маҳалламизда "Обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

7 минг 200 квадрат метр ўқ йўлларга асфаьлт қопламаси ётқизилди. Маҳалламизда кўп қаватли уйларнинг барчаси капитал таъмирдан чиқарилди. 336 та йўлаклардаги эшиклар темир эшикка алмаштирилди ва уларга кодли қулфлар ўрнатилди. Болалар учун ўйингоҳлар барпо этилди, атрофида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу бунёдкорлик ишларидан маҳалламиз кундан-кун чирой очиб боряпти. Буларнинг бари, албатта, катта-катта маблағлар эвазига амалга оширилади. Бунинг учун ҳукуматимиздан миннатдор бўлишимиз, бу саъй-ҳаракатларни қадрлашимиз шарт! Аммо айримларнинг бу ишларга бефарқлиги, айниқса, яратилаётган шароитларнинг қадрига етмаслиги одамни хафа қилади. Ўйингоҳлардаги ўриндиқларни синдирмаслик, уларга чизмасдан эҳтиёткорлик билан ишлатиш кераклигини фарзандларимизга уқтиришмиз лозим. Йўлаклар тозалигига қараш, маҳалла атрофини озода сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Фарзандларимизга ҳам бундай одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатайлик!

ЎзА
12 746