Биз, уруш қатнашчилари учун фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нақадар аҳамиятли эканлигини сўз билан ифодалаш қийин.

Муносабат

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Қизилқўрғон қишлоғида истиқомат қилаётган уруш фахрийси Отабой Омонов Украина фронтида жангга кириб, Германиягача борганлардан. Буюк ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимда вилоят марказидаги “Ўрда” боғида ташкил этилган онлайн режимидаги маросимда иштирок этган отахон ўзининг таассуротлари билан ўртоқлашди.

– Техниканинг, илмнинг шарофати билан пойтахтимиз Тошкентдаги буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этишга муяссар бўлдим. Катта экранда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бизни, биз у кишини кўриб турдик. Коронавирус карантини туфайли масофадан бўлсада шундай дийдорлашув насиб этганидан беҳад бахтиёр бўлдим.

Биз, уруш қатнашчилари учун фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нақадар аҳамиятли эканлигини сўз билан ифодалаш қийин. Бу сананинг нечоғли улуғлигини Президентимиз нутқида жуда бир чиройли тарзда очиб берди.

photo_2020-05-10_17-04-59.jpg

Мамлакатимизда уруш фахрийларига берилаётган эътибор ҳар доим энг юксак даражада бўлиб келаётир. Бироқ кеча Президентимизнинг нутқини тинглаб, эътибор бериш дегани фақат кексаларга яхши шароит яратиш, мукофотлашгина эмас, инсоният тарихидаги энг катта урушда ўзбек халқининг қўшган ҳиссасига тўла баҳо бериб, унинг аҳамиятини ёшларга етказиш эканлигига яна бир амин бўлдим. Айнан шу мақсадда пойтахтимизда Ғалаба боғи барпо этилиб, шон-шуҳрат музейи, кўргазмалар ташкил этилгани жуда катта савоб иш бўлди.

Чунки йиллар ўтган сайин уруш даҳшатларини бошдан ўтказган одамлар тобора камайиб бораётир. Урушга қишлоғимиздан 35 йигит кетган эдик. Шундан тўққиз нафаримиз қайтдик. Бугун тириклардан бир ўзим қолдим. Кеча вилоятимиз ҳокими табригида вилоятда урушда қатнашган 39 минг 620 нафар кишидан ҳозир 26 нафаригина ҳаётлиги айтиб ўтилди. Барчасининг ёши юзда, юзга яқинлашган бу одамлар ўзларининг хотираларини ўзлари билан олиб кетмасликлари керак. Шунинг учун давлатимиз раҳбарининг урушда халқимиз фарзандлари кўрсатган қаҳрамонликларини, Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлганлар хотираларини абадийлаштириш ҳақида айтганлари жуда зарур ва ҳеч кечиктириб бўлмайдиган ишдир.

Уруш ўз номи билан уруш. Уруш хотиралари, қаҳрамонларга қўйилган ёдгорликлар, улар ҳақида китоблар шунчаки томоша қиладиган, ўқийдиган эмас, бу – Ватанимиз тарихидир. Унда халқимизнинг қаҳрамонлиги, Ватанга муҳаббати акс этган. Президентимиз нутқида бу ишнинг нечоғли зарурлигини ҳаётдан олинган аниқ мисоллар билан кўрсатиб берди.

photo_2020-05-10_17-05-00.jpg

Буюк ғалланинг 75 йиллик қутлуғ айёмида Ватан учун қурбон бўлган ватандошларимиз хотираларини абадийлаштиришда қилинган ва қилиниши режалаштирилган савоб ишлар ўтганларнинг руҳларини шод этди. Халқимиз дилида Ватан халоскорларига ҳурмат ва муҳаббатни оширди. Пойтахтимизда бунёд этилган Ғалаба боғи, — Хотира, Қадр-қиммат боғи эканлигини қалбларга етказди. Шу эзгу ишлар амалга ошаётган юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги, фаровонлиги барқарор бўлсин.

Отабой ОМОНОВ, уруш фахрийси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғалаба боғининг барпо этилгани катта савоб иш бўлди...