ЎзА Ўзбек

01.06.2018 11:15 Чоп этиш версияси

АКЦИЯ! Сизнинг беғараз кўмагингиз бемор болаларнинг ҳаётдан умидвор кўнгилларига малҳам бўлади

 АКЦИЯ! Сизнинг беғараз кўмагингиз бемор болаларнинг ҳаётдан умидвор кўнгилларига малҳам бўлади
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан беғараз донорлик акциясини ўтказмоқда

Бемор болажонларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ишга бел боғлаган ҳамшаҳарларимизни бугун – 1 июнь куни соат 11:00дан 14:00га қадар Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтига таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз, ушбу акция нафақат Тошкент шаҳрида, балки Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳам ташкил қилинмоқда.

Сизнинг қонингиз оғир бемор болалар ва уларнинг ҳаётидан умидвор кўнгилларга малҳам бўлиши шубҳасиз.

www.uza.uz сайтини кузатиб боринг, ушбу тадбир билан боғлиқ тафсилотлар онлайн бериб борилади.

ЎзА
6 415