ЎзА Ўзбек

23.03.2020 Чоп этиш версияси

АКЦИЯ: Илк бор вазирлар, сиёсатчилар, маданият ходимлари​ уйда ўтирганларга савол бермоқчи

АКЦИЯ: Илк бор вазирлар, сиёсатчилар, маданият ходимлари​ уйда ўтирганларга савол бермоқчи

ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ижтимоий акцияни қўллаб-қувватлайди!

#Biz_koronavirusni_yengamiz 
#Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz

Синовли кунларни ғолиб бўлиб, енгиб ўтишимиз учун сиз ҳам бефарқ бўлманг. Натижада вазир, ҳоким ва сиёсатчиларнинг саволларига жавоб топиб, шахсий эсдалик совғаларни қўлга киритинг!

Акциянинг мақсади бугунги мураккаб шароитда аҳолини бирдамликка чақириш, ваҳимага берилмаслик ва вақтни мароқли ўтказишдир. Сизни зериктирмаслик учун ҳатто вазирлар ҳам бош қотирмоқда.

АКЦИЯДА ҚАТНАШИШ ШАРТЛАРИ

Илк бор машҳур ўзбек сиёсатчилари, маданият ходимлари, вазирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ижтимоий акция ўтказилади. Мутасаддилар коронавирус пандемиясига қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшишни исташмоқда. 

Шу боис улар халққа интеллектуал савол билан юзланиб, қизиқишлари ҳақида сўрайди.

Сўровномага тўғри жавоб топганларнинг суратлари эълон қилинади ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Шу кунларда сиз уйда қолинг, кунингизни мароқли ўтказинг, саволларга жавоб изланг, топинг ва танилинг!

Ҳали бундай мутасаддилар, арбоблар, таниқли шахслар билан интеллектуал ўйинда қатнашмаганингиз аниқ. Шундай экан имкониятдан фойдаланинг. Топқирлигингизни бутун халқ кўрсин. 

#Biz_koronavirusni_yengamiz #Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz шиорлари остидаги ижтимоий акциямизга қўшилинг.

Тез орада саволлар эълон қилинади. Савол эгаси, вазир, сенатор, депутат балки элчи бўлиши мумкин. Уларнинг шахсий эсдалик совғаларини қабул қилиб олишни истасангиз COVID-19ni yengamiz телеграм каналига қўшилинг. Саволни кутинг, тўғри жавобни йўлланг. Вақтингизни мазмунли ўтказинг.

8 920
ЎзА